Германия бундеслигасининг 30-туридан ўрин олган марказий учрашув икки «Боруссия» жамоалари ўзаро рўбарў келишди.

Мёнгхенгладбахдаги учрашувда аввалига меҳмонлар ҳисобни очишганди. Кейин Мёнгхенгладбах икки тўп киритиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ қолган дақиқаларда Дортмунд ўзи учун керакли бўлган натижага эриша олди. Обамеянг ҳисобни тенглаштирган бўлса, Рафаэль Геррейру сўнгги дақиқаларда Дортмундга ғалаба келтирган голни киритди.

Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» ҳисобидаги очколар сони 56тага етди ва жамоа «Ҳоффенҳайм»ни қувиб ўтиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

Германия бундеслигаси, 30-тур

Боруссия М – Боруссия Д 2:3 (1:1)
Голлар: Штиндль (43), Шмельцер (48, автогол) – Ройс (10, пенальти), Обамеянг (59), Геррейру (87).
Боруссия М: Зоммер, Эльведи (Корб, 81), Кристенсен, Вестергор, Вендт, Траоре (Херрманн, 71), Дауд (Бенеш, 64), Штробль, Хофманн, Хан, Штиндль.
Боруссия Д: Бюрки, Гинтер, Бендер, Шмельцер, Дурм, Кастро, Шахин (Мерино, 22), Геррейру, Дембеле (Мор, 87), Ройс (Обамеянг, 57), Пулишич.
Огоҳлантиришлар: Дауд (9), Кастро (54), Эльведи (71), Мерино (79), Бюрки (90).