Истанбулда талабалар кетаётган микроавтобус портлаши оқибатида 5 киши: ҳайдовчи ва 4 талаба жароҳат олди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News нашри хабар бермоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қўлбола бомба портлаган. Барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар. Воқеа жойида терговчилар иш олиб боришмоқда. Воқеанинг қолган тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.