Англия чемпионатининг 35-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» «Суонси»ни қабул қилди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар охирида ҳакам меҳмонлар дарвозасига шубҳали пенальти белгилади ва уни Уэйн Руни аниқ амалга оширди. 79-дақиқада уэльсликлар жамоаси етакчиси Сигурдссон ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

Бу Моуриньо бошқарувидаги жамоанинг кетма-кет 25 учрашувни мағлубиятсиз ўтказиши бўлди. Шу учрашувларнинг 14тасида дуранг қайд этилган.

«Манкунианлар» сўнгги бор 2016 йилнинг 23 октябрь куни «Челси»дан 0:4 ҳисобида мағлубият қабул қилиб олганди. 

Эндиликда «Манчестер Юнайтед» 65 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида, «Суонси Сити» 32 очко билан 18-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
35-тур
Манчестер Юнайтед – Суонси 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Руни, 1:1 – 79 Сигурдссон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Байи (Дармиан, 61), Шоу (Валенсия, 9), Янг, Лингард, Эррера, Кэррик, Рэшфорд, Руни (Мхитарян, 80), Марсиял 
Суонси – Фабианьски, Нотон, Фернандес, Моусон, Кингсли, Ки Сон Ен (Фер, 61), Кэрролл, Бриттон (Монтеро, 65; Ольссон, 72), Сигурдссон, Льоренте, Айю.
Огоҳлантиришлар: Бриттон (15), Марсиял (18), Лингард (44), Фернандес (89).