АҚШнинг Портленд шаҳрида (Орегон штати) 1 май намойишлари вақтида тартибсизликлар юз берди. Қоидабузарлар полиция машинасига ўт қўйишган, полициячиларга тошлар, тутун шашкалари ва "Молотов коктейллари" улоқтиришган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

Ҳуқуқ-тартибот идораларида кўплаб вайронагарчилик ҳолатлари юз бергани маълум қилинган. Полиция орасида жароҳатланганлар борлиги борасида аниқлик киритилмаган.

Бир неча безорилар қўлга олинган. ОАВ маълумотларига кўра, камида 9 киши ҳибсга олинган.  

Намойишларда бир қатор сиёсий кучлар вакиллари иштирок этишган. Намойишчилар  АҚШ миграция сиёсатига қарши чиқишган ҳамда ишчилар шароитларининг яхшиланишини талаб қилишган.