Хитойнинг Чуанчжоу шаҳрида қурувчилар автомобиль йўли ва пиёдалар йўлакчаси  ёнгинасида жойлашган 12 қаватли бинони одамлар учун хавфли тарзда буздилар. Бино бузилиши яқин орадаги одамлар ва ҳайдовчиларни қўрқитиб юборди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Австралиянинг 9News канали эътиборини жалб қилди

Хитойлик масъулларнинг айтишларича, улар бино бузилишидан одамларни огоҳ этганлар: ҳудудда ҳаракат тўхтатилган ва давлат муассасалари ёпиб турилган.

55 метрлик бино портловчи қурилмаларсиз, унинг ҳар қаватидаги синчини секин-аста заифлаштириш ёрдамида бузилди. Бинодан бўшатилган жойда темир йўл станцияси қуриш режалаштирилган.