Twitter ижтимоий тармоғи Эрон олий раҳнамоси, оятулло Али Хаменаийнинг араб тилидаги саҳифасини музлатиб қўйди. Унда янгиликлар араб тилида эълон қилинар эди, деб хабар қилмоқда Mehr агентлиги.

Айни вақтда Twitter ушбу қарори сабабини маълум қилмаган. Шу билан бирга, оятуллонинг янги саҳифаси иш бошлаган. 

Агентликка кўра, аввалроқ, Эрон олий руҳонийсининг араб тилида юритиладиган саҳифасига бир неча маротаба хакерлик ҳужумлари уюштирилган. 

Али Хаменаийнинг, шунингдек, инглиз, француз, испан тилларида фаолият юритувчи Twitter саҳифалари мавжуд.