«Копенҳаген» клуби миллий биринчилик чемпионлари плей-оффи 6-турида «Норшелланн» билан дуранг натижа қайд қилиб, муддатдан аввал Дания чемпионига айланди. Учрашув Фарумдаги «Фарум Парк» стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашувда «Копенҳаген» тақдирини ҳал қилган голни Андреас Корнелиус 2-бўлим ўрталарида киритди.

Дания чемпионатининг якунланишига 4 тур қолганда, «Копенҳаген» 78 очко тўплаб, ўзига биринчи ўринни таъминлаб қўйди: 2-ўринда кетаётган «Брондбю» ундан 16 очко ортда қолмоқда ва энди харчанд уринмасин, пойтахт клубига етолмайди.

«Копенҳаген» тарихда ўн иккинчи ва кетма-кет иккинчи маротаба мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритди. 

Дания Суперлигаси. Чемпионлар плей-оффи. 6-тур

Норшелланн – Копенҳаген – 1 : 1

Голлар: 1:0, Ингвартсен (39); 1:1, Корнелиус (66)