«Хитой Савдо» - сизнинг Хитойдаги ишончли ҳамкорингиз

Жамият 16 Май 2017 6638

Ўзбекистон бозорида Хитой ускуналарини етказиб бериш бўйича етакчи компанияларидан бири бўлган Хитой Савдо - 2009 йилда Абдурашид Комил ва Xia He Xin​ ҳамкорлигида, Хитой Халқ Республикасининг Zhejiang ​вилояти, Yiwu ​шаҳрида “Commodity​” кичик моллар бозорида ташкил топган.

Бугунги кунда Хитой асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришда дунё миқёсида энг илғор ўринлардан бирини эгаллаши барчага аён. Хитойлик олим ва муҳандисларнинг тажрибалари ва саъй-ҳаракатларининг натижаси – замонавий ва юқори технологик асбоб-ускуналар. Хитойдаги техника ривожланиши, иқтисодий жиҳатдан, самарали ва кўп қиррали ускуналар ва модернизациялаштириш машиналарини яратишда катта имкон беради.

Айни пайтда, Хитой ишлаб чиқараётган асбоб-ускуналарнинг нафақат арзон нархлари, балки уларнинг аъло сифати жаҳон бозорларида энг юқори ўринлардан жой олишини таъминлайди. Шу сабабли айнан Хитойдан турли ҳил саноат ускуналарини Ўзбекистонга олиб келишга ҳам катта талаб мавжуд.

Хитой Савдо компанияси Ўзбекистондаги тадбиркорларга барча турдаги ускуналар, техникалар, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни Хитойдан етиб келгунча бўлган барча жараёнларни осон кечишига ёрдам беради. Хитой Савдо компанияси мутахассислари катта тажрибага эга бўлиб, ускуна ва техникаларни сотиб олишда фақатгина ишлаб чиқарувчи ва энг ишончли компаниялар билан ҳамкорлик қиладилар. Хитойликлар билан ҳамкорлик қилиш алоҳида жиҳатларга эга. Уларнинг тилини билиш, урф-одатларидан хабардор бўлиш лозим. Компания раҳбари Xia He Xin​ бошчилигида барча мутахассислар хитойликлар билан самарали ҳамкорлик олиб боришга кафолат берадилар. Хитой Савдо компанияси Хитойдаги ишлаб чиқариш соҳасида узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатиб келаётган компаниялар, юқори малакага эга бўлган мутахассислар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш имконини беради.

Хитой Савдо компанияси барча юклар керакли манзилга ва ўз вақтида етиб келишига, ҳамда барча сотиб олинган, етказиб бериладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар 100 фоиз сир сақланишига кафолат беради.

Бу компания нафақат ускуналарни Ўзбекистонга етказиб бериш билан, бундан ташқари, Хитойдаги сафарингизда сизга комплекс равишда ёрдам кўрсатади:

  • компания вакили аэропортда кутиб олиши
  • энг яхши ва юқори сифатли ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотлар билан боғланиш
  • сотиб олинган юкларни омборларда сақлаш, барча юридик ҳужжатларни расмийлаштириш
  • Хитой компаниялари билан музокаралар ўтказиш каби вазифаларни ўз зиммасига юклайди

Emailmalik0998@163.com

Веб-сайтwww.xitoysavdo.com

Телефон: +8615657917175 (ИМО ва WҳатсАпп орқали боғланишингиз мумкин)

Манзил: Хитой Халқ Республикаси Zhejiang ​вилояти, Yiwu ​шаҳрида “Commodity​” кичик моллар бозори

Реклама ҳуқуқи асосида 

Кўпроқ янгиликлар