АҚШ элчиси Андижонда

Жамият 18 Май 2017 6018

17 май куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бошчилигидаги делегация Андижонга келди. 

Вилоят ҳокимлиги биносида элчи хоним ҳамда АҚШ элчихонаси вакилларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Серобиддин Исмоилов ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Учрашув  давомида Ўзбекистон ва АҚШ давлати ўртасидаги  икки томонлама алоқаларнинг самараси Андижон вилоятида ҳам ўз аксини топиб бораётгани ҳақида сўз борди. Спратлен хоним вилоятда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар кўлами, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Жумладан, Андижон вилоятидаги туризм, маданий мерос объектлари борасида саволларига жавоб олди.

Айни вақтда вилоятга АҚШ давлатидан бўёқ, рангли металл, машина ва асбоб-ускуналар ҳамда компьютер хизматлари импорт қилиниб, кимёвий маҳсулотлар, пластмасса маҳсулотлари ва молиявий хизматлар экспорт қилинмоқда. 

Ҳозирги кунда вилоятда АҚШ сармояси иштирокидаги 7 та корхона фаолият олиб бораётган бўлиб, ушбу корхоналарда 9,5 мингдан  зиёд ишчилар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Биргина ҳамкорликнинг ёрқин мисоли сифатида “Женерал моторс” корпорацияси сармояси иштирокидаги “ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонасини келтириш мумкин. Ушбу корхона томонидан ўтган йилнинг ўзида 70 мингга яқин "Кобалт", "Каптива", "Малибу" ва бошқа турдаги замонавий енгил автомашиналар ишлаб чиқарилиб, аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Учрашувдан сўнг АҚШ элчиси Андижон Давлат Университетида бўлиб, ўқув даргоҳида талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Олийгоҳ ўқитувчилари билан мулоқотда бўлди.

Памела Спратлен "Боғи Бобур" мажмуасида бўлиб, сўнг миллий ҳунармандчилик билан шуғулланувчи уста кулоллар  билан учрашиши ҳам кўзда тутилган.   

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар