Шифокорлар энг оптимал ва меъёрий нонушта қандай бўлиши ҳақида маълумот беришди. Улар ҳатто бу борада махсус формула ҳам ишлаб чиқишди. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақдаги маълумот билан бўлишди

Демак, эрталабки мукаммал нонушта формуласи  қуйидагича: мураккаб углевод ва оқсил, шунингдек ёғлар манбаи.

Оқсилга бой маҳсулотлар - пишлоқ, творог, тухум, ёнғоқлар ва бошқалар. Нофаол углеводлар - бу турли бўтқалар, жавдар нон ва ҳ.к. Фойдали ёғлар - бу зайтун ёки ерёнғоқ ёғлари,  турли ёнғоқлар, авокадо, зайтун.

Инсон ўз нонуштаси рационини тузаётганда ҳар туркумдан бир жуфт маҳсулотдан олса бўлади - шунда эрталабки нонушта учун мукаммал рацион ҳосил бўлади.

Асосийси, нонуштани ўтказиб юбормаслик ҳамда фақат қаҳва ёки чой билан кифояланмаслик.