Ўзбекистонга бриллиантни юпқага ўралган ҳолда олиб кирмоқчи бўлган шахс аниқланди

Жамият 19 Май 2017 11733

Юпқа ва конфет орасидаги бриллиант кўзли заргарлик буюмлари, чой қутисига жойлаштирилган тилла тақинчоқлар. Уларни ноқонуний олиб ўтиш учун қўлланилган бу усуллар Ўзбекистон божхоначиларини чалғита олмади, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар мазкур тартибларни бузишга уринган хорижий фуқаро А.Закаряннинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.

“Москва-Тошкент” рейси бўйича Ўзбекистонга кириб келган ушбу шахс божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида 87 гр. оғирликдаги қимматбаҳо бриллиант тошлари билан безатилган тилла тақинчоқларни турли конфетлар ва юпқа, яъни лавашлар орасига бекитишга уринган.

Аммо, унинг қиймати 9 млн. сўмдан ортиқ бўлган ушбу заргарлик буюмларини олиб ўтишга оид қинғир режаси наф бермади.

Самарқанд халқаро аэропортида ҳам салкам 300 гр. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг яширин равишда Ўзбекистонга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш фош қилинди.

Қозондан учиб келган фуқаро А.Бурҳонов божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳамда йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, қиймати 38 млн. сўмдан ортиқ бўлган 45 дона заргарлик буюмларини чой қутисига яширганча, олиб киришга уринган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида Ўзбекистон божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 50 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 3,5 млрд. сўмлик 23 кг.дан ортиқ оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59493 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32516 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 82525 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91652 Жамият
«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди
13:25 217 Спорт
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 2197 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 2382 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 2251 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 2123 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:30 3974 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар