Жиззахда суд ижрочиси пичоқланди

Жамият 20 Май 2017 26752
Иллюстратив фото

Суд ижрочиларининг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 23.01.2017 йилги суд буйруғига кўра қарздор Фозилов Асилбек Шерқуловичдан ундирувчи Юсупова Нафосат Исомовна фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича алимент қарздорлигини ундириш мақсадида 2017 йил 12 май куни қарздор яшаш манзили Жиззах туман Қулама ҚФЙ, Н.Зухуров кўчаси 3-уйга Ш.Рашидов туман бўлими суд ижрочиси Убайдуллаев Икром ундирувчи Юсупова Нафосат билан бирга борган. 

Қарздор яшаш манзилидан 1 дона “LG” русумли телевизор хатлаб олиб чиқилган, шундан сўнг ундирувчи суд ижрочисига қарздорнинг Қулама ҚФЙ ҳудудида чорва моллари борлигини, ундирувни чорва молларга қаратишни сўраб мурожаат қилган. Суд ижрочиси И.Убайдуллаев қарздорни дала ҳовлисини кўздан кечираётганида қарздор қаршилик кўрсатиб, дастлаб суд ижрочиси танасига икки маротаба, сўнгра ундирувчи Н.Юнусова танасига 5-6 маротаба пичоқ билан оғир тан жарохати етказган. Қарздор воқеа жойидан қочиб яширинган. Суд ижрочиси ва ундирувчи шифохонага зудлик билан олиб келинган.

Жиззах туман ИИБ ходимлари томонидан қарздор Фозилов Асил ушланган ва Жиззах туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддасининг 3-қисми ҳамда 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз фарзандидан меҳрини қизғаниб, моддий томондан таъминлашдан бош тортиб, ўз оталик бурчини бажармагани етмагандек Фозилов Асилбек Шерқулович қотиллик жиноятига қўл урди. Энди у мазкур қилмишлари учун умрининг кўп қисмини панжара ортида ўтказишига тўғри келади.

Суд департаментининг Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи
О.Ҳамрақулов

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31699 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17610 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68522 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58177 Жамият
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:21 2256 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 8713 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 9751 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар