Microsoft корпорациясининг бош ижрочи директори Сатья Наделла психолог Кэрол Двекнинг "Муваффақиятнинг янги психологияси. Ўйла ва ғолиб бўл" китоби унга қандай илҳом бахш этгани ҳақида сўзлаб берди. 

"Мен бу китобни ўқиганимда бизнес ҳақида эмас, ўз фарзандларимнинг таълим олиши ҳақида ўйладим, - дейди Наделла. - Муаллиф мактабдаги ўқувчиларни мисол қилиб келтиради. Улардан бири - "билағон", бошқаси эса ҳар қандай янги билимни ўзлаштиришга тайёр. Мунтазам билим олувчи инсон аввалдан қобилиятлироқ бўлган "билағон"дан кўпроқ муваффақиятга эришади. Ўйлашимча, бу нафақат мактаб ўқувчилари, балки раҳбарлар ва бутун бир ташкилотларга ҳам тааллуқлидир".

Бу маслаҳат ҳар қандай соҳада иш беради. Уни бор-йўғи бир гапгача умумлаштириш мумкин.

Барчасини билувчи эмас, доимий билим олувчи бўлинг.

Сизнинг ҳамма нарсани билишингизга бўлган ишонч бошқаларга нисбатан ҳақоратдек туюлади. У энди сиз ҳеч нарсани ўрганмасангиз ҳам бўлади, деб ўйлашга мажбур қилиши мумкин. Бу эса, сизнинг карьерангиз, шахс сифатида ўсишингизга зиён етказиши мумкин. Шу боис доим янги билимларга интилишингиз ва ҳаётда ниманидир билмаслигингизни тан олишга тайёр туришингиз керак.