Samsung Galaxy Note 8: фаблет сурати ва видеоси пайдо бўлди

Технология 22 Май 2017 5013

Samsung Galaxy Note 8 смартфонининг макети Хитойдаги WEBO микроблоглар сайтида пайдо бўлди. Galaxy Note 8 макетининг Samsung Galaxy S7 билан таққослангани акс этган видеоси бошқа бир фойдаланувчи томонидан интернет тармоғига қўйилди. Суратга кўра, Samsung компаниясининг янги фаблети тик жойлашган иккита асосий камерага эга бўлади. Бундан ташқари, иккита ёритқичга эга бўлиши эҳтимол. 

Қурилманинг орқа ёки олд томонида бармоқ излари сканерининг йўқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу шуни англатадики, Samsung сканерни экран остига жойлаштиришнинг уддасидан чиққан. Samsung бармоқ излари сканерини Samsung Galaxy S8 / Galaxy S8 + смартфонларининг орқа панелига камера ёнига жойлаган эди. 

Galaxy Note 8 экрани 6,3 дюйм бўлиши кутилмоқда. У АҚШда Snapdragon 835 процессорларида, бошқа мамлакатларда Exynos 8895 SoC чипсетларида ишлайди. Батареяси 3700 мА*с ҳажмда бўлади. Galaxy Note 8 1-6 сентябр кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган IFA-2017 шоусида тақдим этилиши мумкин, деб ёзади PhoneArena.

Қайд этиш жоизки, кейинроқ, Samsung Galaxy Note 8 макетининг видеоси Youtube сайтидан олиб ташланди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар