Кондиционерни танлаш ёзги мавсумнинг энг долзарб масалаларидан бири хисобланади. Маҳаллий бозордаги турли туман маҳсулотлар орасида ўзига мосини танлаб олиш вазифаси хар бир харидор учун жуда муҳим. Artel компанияси мамлакатимиз аҳолисини 6 йилдан бери сифатли ва ҳамёнбоп маиший техника билан таъминлаб келмоқда. Ҳар йил ушбу корхона техникасини минглаб истеъмолчилар харид килади ва айнан шунинг учун Artel халқ танлови деб бежиз айтилмайди. Artel компанияси харидорлар билан мулоқот борасида кўп йиллик тажрибага эга бўлгани учун, кондиционер танлаш борасида ўз тавсияларини таклиф қилади.

Биринчи навбатда, ўзингизга: “Сиз айнан қайси хонага совутиш қурилмасини ўрнатмоқчисиз?”- деган саволни беришингиз зарур, сабаби хоналарнинг майдонига караб ҳар-хил кучга эга бўлган кондиционер танлаш лозим. Шунингдек хонадаги кишилар сони хамда асбоб-ускуналар (маиший техника, компьютерлар) миқдорини ҳам эътиборга олиш даркор.

Муҳим жиҳат: агарда хона қуёшли томонда жойлашган ёки хонадаги деразаларнинг ҳажми катта бўлса, совутиш қуввати кучлироқ ускунани харид қилиш маъқул.

Artel девор осма кондиционерлари 4 та туркумга бўлинади (9000/12000/18000/24000), кўрсатилган рақамлар эса ускунанинг совуқлик ишлаб чиқариш қувватини БТЕда кўрсатиб беради. (БТЕ – бу иссиқлик қурилмалари қувватини аниқлашда қўлланилувчи энергия ўлчаш бирлиги) Совуқлик қуввати – бу концидионернинг иссиқ ҳаво ҳажмини совуқ хавога айлантириш имкониятидир. Айнан шу кўрсаткич совутиш тизимининг кучини аниқлаб беради. Artel заводларидаги иқлим синовчи лабораторияларининг мавжудлиги электротехника параметрларининг кўрсатилган хусусиятлари ҳақиқатга мос келишини текшириш имкониятини яратиб беради. Шунинг учун, Artel кондиционерларини танлаётганда, кўрсатилган техник маълумотлар ишончли эканига амин бўлишингиз мумкин.

Агарда сизнинг олдингизда катта майдонга эга бўлган хонани совутиш масаласи турса, эътиборингизни устунли моделларга қаратишингиз лозим. Artel кондиционерларининг ассортиментида совутиш майдони 80 дан 190 квадрат метргача бўлган устунли моделлардан иборат.

Кондиционер танловидаги яна бир муҳим омил – унинг энергосамарадорлигидир. Замонавий совутиш тизимлари инвертор технологияга эга бўлиб, бу оддий моделларга қараганда электр қувватини 30 фоизга тежаш имконини беради. Гап шундаки, оддий (on-off) сплит тизимларда, хона ҳароратни кўрсатилган даражага етгазиш учун мотор тўла кучда ишлайди, эришилган натижадан сўнг у ўчади. Инвертор технология эса компрессорнинг тўхтовсиз ишлашига асосланган, унинг қувватини хонадаги ҳароратдан келиб чиққан ҳолда назорат қилинади.

Wi-Fi орқали бошқариш – бу кондиционерлардаги фойдали функция бўлиб, сизга уйингиздаги ҳароратни нафақат роутер ишловчи ҳудудда, балки дунёнинг исталган ерида уяли алоқа тармоғи ёки GPRS, 3G,4G ёрдами орқали назорат қилиш имкониятини яратиб беради. Artel кондиционерларининг Shahrisabz ва Inverter сериясидаги моделларида бундай функция мавжуд.

Бу мавсумда Artel ўз истеъмолчиларини яна бир янгилик – мобил кондиционер билан ҳайратга солишга тайёр. Мобил кондиционер ташқи блокка эга эмас, шу тариқа уни исталган хонага деразадан унча узоқ бўлмаган масофада қийинчиликсиз ўрнатиш мумкин. Натижада сиз ортиқча ташвишларсиз уни олиб келиш ва ўрнатиш имконига эгасиз, шу билан биргаликда совутиш ускунасининг бетакрор ташқи қиёфаси хонадонингиз кўркига кўрк бағишлайди.

Совутиш тизимини танлаш жараёнида эътиборингизни паст кучланишда ишлаш имкониятига эга бўлган моделларга қаратишингизни тавсия киламиз. Жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори сифатли компрессорлари туфайли Artel кондиционерлари паст кучланишда ишлашга ва ундаги ўзгаришларга барқарор равишда мослашиш ҳусусиятига эга.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Artel компанияси барча йирик маиший техника учун 3 йил бепул тўлиқ кафолатга эга. Шунингдек, бутун республика бўйлаб 31 тадан ортиқ сервис марказлари мавжуд. Бугунги кунда кондиционерларни ўрнатиш ва таъмирлаш бўйича 1000 дан ортиқ мутахассисга сертификат берилди, улар билан хафта давомида доимий равишда боғланса бўлади. Шу туфайли, Artel техникаси истеъмолчилари исталган вақтда юқори малакали мутахассисларга мурожат қилишлари ва керакли ёрдам олишлари мумкин.

Кондиционер танлови – бу муҳим масаладир, сабаби у офисдаги иш сермаҳсуллиги ва уйдаги осойишталикга тўғридан-тўғри таъсир қилади. Умид қиламизки юқорида кўрсатилган барча кондиционер жиҳатлари сизга айнан қайси модел тўғри келишини ва шу тариқа тўғри танловни амалга оширишингизда кўмак беради.

Реклама ҳуқуқи асосида