Фалакдаги N6946-BH1 юлдузи кўринмай қолди. Бу ҳақда NASA агентлиги маълум қилди

Америкалик астрономлар бир неча йил давомида юлдузни кузатиб борганлар ва у ўта янги юлдуз сифатида портлайди, деб ишониб келганлар. Бироқ юлдузнинг йўқолиб қолиши олимларни ўйлантириб қўйди. Улар юлдуз билан нима содир бўлгани ҳақида бош қотира кетишди.

Фото: NASA

Юлдуз йўқолишининг ҳақиқатга энг яқин тахмини гравитацион коллапс – юлдузнинг қора туйнукка айланиши ҳисобланади.

NASA сайтида айтилишича, юлдуз Ердан 22 млн ёруғлик йили узоқлигида NGC 6946 спирал галактикасида жойлашган бўлган. Бу юлдуз Қуёшдан 25 марта оғирроқ ҳисобланган.