Америкалик Каролина Уильямс исмли қиз Йель университети қошидаги коллежлардан бирига пиццага “муҳаббати” ҳақида ёзган иншосини юбориб, ўқишга қабул қилинди.

Қиз пицца етказиб бериш жараёнида “қувончли ҳис-туйғуси” ифодаланган эссе ёзган. “Менга пиццани буюртма қилиш ҳар доим ёққан, сабаби бу саккиз бўлак менда эркинлик ва бирдамлик ҳиссини уйғотади”, - деди Уильямс.

У иншоси матни ва Йель университети қабул комиссиясининг жавобини ўз твиттерида эълон қилди.

Шундан сўнг пиццерия қизга жавоб ёзган ва иншонинг тўлиқ матнини юборишни сўраган: “Табриклаймиз, Каролина! Сен эссени бизга бағишлаганингдан жуда фархланамиз. Уни бизга юбор, илтимос”.

Қизнинг аниқлик киритишича, ўқишга кириш учун ёзилиши лозим бўлган иншога аниқ мавзу белгилаб берилмаган, “сиз ҳақиқатдан ҳам нимани ёқтириб қилишингиз ҳақида” ёзиш талаб этилган. Уильямснинг қўшимча қилишича, унга пицца ҳақида иншо ёзиш ғояси келган, сабаби у бу таомни ҳар ҳафтада буюртма қилган.

Қабул комиссиясидагиларнинг айтишича, қизнинг матни туфайли “мириқиб кулишган”. Улар Уильямсни танлаган мавзуси учун мақташди ва коллеждан жой таклиф қилишди. Қизнинг сўзларига кўра, Йель университетига киришдан бош тортади ва Оберн университетига ҳужжатларини юборади, сабаби уйига яқинроқ бўлмоқчи.