Чемпионлар Лигасининг якунланган 2016/17 йиллардаги мавсуми мусобақа тарихидаги энг сермаҳсули бўлди.

Ўртача ҳисобда клублар бир ўйинда 3,04 та гол (125 та ўйинда 380 та гол) уришди ва 2012/13 йилларда қайд қилинган рекорд натижани янгилашди. Ўша мавсумда бир ўйинда 2,94 та гол урилган.

Жорий Чемпионлар Лигаси финалида "Реал" "Ювентус"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет 5-маротаба  ва ўз фаолиятида 6-маротаба мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Европанинг клублараро бош мусобақасида 12та гол уришга муваффақ бўлди. У шунингдек, 105та гол билан Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.