Италиянинг «Интер» клуби Лучано Спаллеттини янги бош мураббий сифатида таништирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

Манбага кўра, 58 ёшли мутахассис миланликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган. Спаллетти жамоа билан дастлабки машғулотни 3 июлда ўтказади.

Спаллеттининг олдинги иш жойи «Рома» клуби бўлган. Римликлар билан мутахассис Италия А сериясида иккинчи ўринни эгаллаганди. «Интер» эса ўтган мавсумни 7-ўринда якунлаб еврокубокларсиз қолиб кетганди.