Оксфорд университети профессори ва тадбиркор Брайан Беллхауз унга сигирлар тўдаси ҳужум қилиши оқибатида олган жароҳатлардан вафот этди. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда

Нашрнинг маълум қилишича, воқеа 12 июнь куни эрталаб рўй берган. 80 ёшли олим Шарқий Суссексдаги Гестлинг деган жойдаги қишлоқ черкови ёнидан ўтиб кетаётганда, унга қутурган сигирлар ташланиб қолган.

Маҳаллий аҳоли Беллхаузнинг қичқириқларини эшитиб, тез ёрдам ва полиция чақиртиришган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари пенсионерни жонлантиришга уринишган, бироқ олимнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Беллхауз узоқ вақт дунёнинг энг нуфузли таълим масканларидан бири – Оксфорд университетида сабоқ берган ва профессор унвонига эга бўлган. У, шунингдек, Powderject фармацевтика компанияси асосчиларидан бири бўлган.