"Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш 16 июнь куни клуб раҳбарияти билан шошилинч музокаралар ўтказди. Мендеш жамоа вакилларига мижозига АПЛ клубидан таклиф бўлаётанини айтган. Бу ҳақда Cope радиостанциясига таянган ҳолда, Metro хабар берди. 

Мендеш шунингдек, Роналдуга Хитой ва Франция клублари ҳам қизиқаётганини қўшимча қилган. 

"Реал" президенти Флорентино Перес Роналдунинг мадридликлар сафида қолишини истайди, бироқ португалиялик ҳужумчиси "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи бўлса, унга қаршилик қилмоқчи эмас. 

Аввалроқ Роналду солиқ тўлашдан қочишда айбланиб, прокуратура томонидан текширишлар олиб борилаётгани учун Испаниядан кетмоқчи экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.