Жанубий Корея ҳукумати видеоўйинлар ҳақидаги қонунларни нега кучайтирмоқда?

Технология 17 Июнь 2017 5473

ОАВ маълумотига кўра, 21 июнь куни Жанубий Кореяда мультиплеер ўйинларда, жумладан, League of Legends, Overwatch ва Starcraft’да чит-кодлар ва модификациялардан фойдаланишни тақиқловчи янги қонун кучга киради. Бу фармон мамлакат ҳукумати томонидан сўнгги йилларда видеоўйинлар янги қонунчилик тўсиқлари билан ўраб қўйилганининг мантиқий давомига айланади. 2000-йиллар бошида ҳукумат мамлакатда видеоўйин саноатини ривожлантириш бўйича бош ташаббусчига айланди, бироқ 2011 йилдан видеоўйинларга анча қаттиқ муносабатда бўлинмоқда.

Фармонлар нафақат бюджетга миллионлаб доллар келтирувчи киберспорт мусобақаларини қамраб олади, балки оддий мультиплеерли видеоўйинларни ҳам назарда тутади – ўсмирларга тунлари уларни ўйнаши тақиқланмоқда. 

Бир томондан бундай сиёсат ҳукуматни ёш йигитларнинг видеоўйинларга қарамлигидан озод этса, бошқа жиҳатдан - MOBA ва MMORPG’нинг қонунчилик қамрови ҳукуматнинг киберспортни халқаро спорт интизомларига мослаштириш режаси билан боғлиқ.

Оммабоплик сабаблари

Ўйин саноатида Жанубий Кореяда киберспортнинг ривожи бўйича кўплаб тахминлар бор, уларнинг бари 1990-йилларга бориб тақалади. Мамлакат ҳукумати Осиёда рўй бераётган иқтисодий инқирозга жавоб тарзида телекоммуникациялар ва интернетни ривожлантира бошлади. Ўша йилларда мультиплеерли видеоўйинлар ҳам оммалашди: Doom, Quake, Starcraft – сўнгги видеоўйин жанубий кореялик минглаб ўсмирлар ўртасида фаворит бўлди.

Компьютерлар ҳамон қиммат нарса эди, бироқ компьютер клубига кўпчилик бориши мумкин эди. Ҳукумат компьютер клубларини тўла молиялаштирган.

2000 йилда ҳукумат StarCraft профессионал ўйинчилари иттифоқи - KeSPA’ни ташкил қилди. Ассоциация пул мукофотлари бўлган мусобақалар ўтказган, кейин эса киберспортчилар ва реклама берувчилар ўртасидаги йирик воситачига айланди.

Киберспортнинг ривожига телевизор орқали мусобақанинг рекламаси ва ўйинлар трансляцияси туртки берди. Ҳукуматнинг кореялик магнатлар билан ўзаро иши туфайли бу соҳа миллий хоббига айланди. 

Вақт ўтгани сари Жанубий Кореяда интернет клублар янги шаклга кириб борди. Улар фаолиятни давом эттириш мақсадида ўйинчиларга, агарда улар клуб компьютеридан киришса, ўйинларда бонуслар таклиф эта бошлашди.

Бироқ бу ўзгаришнинг салбий томони ҳам бор эди. Ёш йигитлар видеоўйинларга қанча кўп вақт ажрата бошлагани (баъзида кунига 10 соат) сари, бу ҳукуматнинг ташвишига сабаб бўла бошлади.

«Золушка қонуни»

2011 йилда ҳукумат ўсмирларда видеоўйинлар машҳурлигига чек қўйиш мақсадида радикал чорани кўрди. 16 ёшдан кичик бўлган болаларга тармоқ видеоўйинларини кечки соат 12 дан эрталабки соат 6 га қадар ўйнаш тақиқланди. 

Қонун ҳукуматнинг ўзи томонидан яратилган соҳа – компьютер клубларига зарба берди. Муассасалар менежерларидан ўсмирларни компьютерхоналарга ярим кечасидан кейин киритмаслик талаб этилди.

Фармон консолли ёки мобиль ўйинларга тегишли бўлмади, бироқ ўсмирлар бундай ўзгаришдан ҳайратга тушишди. Болаларнинг аксарияти ўйинларни шунчаки қизиқиш туфайли ўйнаган бўлса, улар билан бирга, бошловчи киберспортчилар ҳам бу фармондан азият чекишди.

Бироқ қонун самарадорлиги савол остида қолди. 2013 йилда жанубий кореялик тадқиқотчи Хван У Сок Жанубий Кореянинг 470 минг аҳолиси интернет-ўйинга қарамликдан азият чекиши ҳақида маълум қилди. 

Мамлакатнинг турли қисмларида хусусий клиникалар очила бошланди. 2015 йилда эса Business Insider Жанубий Кореянинг 10-19 ёшидаги ҳар ўнинчи фуқароси интернет-қарамликдан азият чекишини хабар берди.

Киберспортдаги коррупцияга қарши кураш

2016 йилда жанубий кореялик таниқли ўйинчи Starcraft II Ли «Life» Сун Хенни пора олиш ва мусобақада атайин ютқазиб беришда айбдор, деб топишди. Хенга иккита учрашувда имкониятни бой бериши учун 60 минг доллар ваъда қилишган. У билан алоқага чиққан брокерлар айёрлик билан иш тутишди – улар финал учрашувини эмас, балки қиймати унчалик катта бўлмаган босқичларда ютқазиб беришни сўрашган.

Хендан ташқари пора бўйича ишга саккиз киши жалб этилди. Суд Хенни уч йиллик қамоққа маҳкум этди, кейинчалик бу муддат 9 ойга қадар қисқартирилди.

2017 йилнинг апрелида кибержиноятчилик билан кураш бўлинмаси полициячилари Luminous Solar жамоаси менежери ва мураббийини келишув муносабатларига аралашганликда айблади. Уларнинг фикрича, жамоа рақиби UnLimited билан баҳс қандай якун топишини аввалдан ҳал қилган. Натижада Luminous Solar бир қатор нуфузли мусобақалардан бутунлай четлатилди.

Ғирром ўйин билан кураш

MOBA-видеоўйинлар муаллифлари ғирром ўйинлар ҳақида кўплаб шикоятлар қабул қилиб олади. Муаммо бир йил аввал – Overwatch чиққанидан сўнг юзага келди. Жанубий Кореяда Blizzard студияси лойиҳаси тезлик билан оммалашди.

2017 йилнинг 26-31 январь куни Blizzard чит-кодларни ишлатган уч минг фойдалануви саҳифасини ёпиб қўйди. Бироқ бу муаммони ҳал қилмади. Америка компанияси билан шериклик келишуви туфайли, компьютер клубларида Overwatch ишловчи Battle.net’да сон-саноқсиз янги саҳифаларни яратиш имкони бор.

Қолган давлатларда эса кишилар саҳифани фақатгина Overwatch учун 40 доллар тўлаб очишлари мумкин. Жиноятчилар айнан шундан фойдаланишди: улар VPN ёрдамида саҳифалар очишди. Шундан сўнг чит-кодлар ёки бошқа модификацияларни юклаб олишди ҳамда оддий ўйинчиларни йўқотиб боришди.

2017 йилнинг февралида Blizzard Overwatch, StarCraft ва Diablo 3’да ғирром ўйин билан кураш бўйича янги сиёсатни ишлаб чиқди. Клублар фойдаланувчиларига ўйин учун Жанубий Кореядаги саҳифасидан рўйхатдан ўтиш мажбурияти юкланди. Гап шундаки, кореялик саҳифалар фойдаланувчи ҳақида шахсий маълумотларга эга. 

Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 21 июнь куни Жанубий Кореяда кўп фойдаланувчиларга эга ўйинларда чит-кодлар ва қароқчи серверларидан фойдаланишни тақиқловчи қонун кучга киради. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар