АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2016 йилда Россия инфратузилмасига киберқурол жойлаштиришни тасдиқлаган, дея хабар қилади The Washington Post.

Нашр бу қуролни "бомбанинг рақамли эквиваленти" деб атади. Манбага кўра, АҚШ Россия билан муносабатлари кескин ёмонлашганини сезса, "рақамли бомба" истаган вақтда ишга тушиши мумкин. 

Обама президент лавозимини тарк этаётганида мазкур лойиҳа ишлаб чиқариш жараёнида бўлган. Уни қўллашни амалдаги президентгина тасдиқлаши мумкин.

Дастур Россиянинг муҳим инфратузилма тармоқларига АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қандайдир "имплантантлар"ни кўзда тутади, дея маълум қилган собиқ амалдор The Washington Post газетасига.