Ҳиндистон жанубида ғазабланган фил автомобилни тўнтариб ташлади, бахтли тасодиф туфайли қурбонлар бўлмади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Ҳодиса маҳаллий фестиваль давомида рўй берган. Жазирама об-ҳаво ва шовқин ҳайвонни ғазаблантирган, ҳамда эгаси уни ушлаб қола олмади.

Фил тўхтаб турган автомобилга чопиб келди ва бир ҳаракат билан уни тўнтариб ташлади. Шундан сўнг у бир неча мотоциклни ҳам ағдариб ташлашнинг уддасидан чиқди. Кишилар ғазабланган ҳайвондан ўзларини олиб қочишди, шунинг учун ҳеч ким жабрланмади.

Бироз кейинроқ фил тинчланди ва эгасининг ёнига қайтиб келди.