Хитойнинг бугун старт олган «Чанчжэн-5» оғир тоифали ракета ташувчиси парвози муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақида «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда. 

Ракета старти якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:23 да бўлиб ўтди. Бу "Чанчжэн-5" серияли ракета ташувчиларининг иккинчи ва "Буюк парвоз" ракета ташувчиларининг умумий 250-стартидир. 

Таъкидлаш жоизки, "Шицзянь-18" йўлдошли "Буюк парвоз-5" ракетаси 6 май куни Вэньчан космодромига етказилган. 

"Чанчжэн-5" — Хитойнинг энг қудартли янги авлод ракета ташувчиси. Унинг баландлиги 56,97 метр, асосий босқичининг диаметри эса 5 метрни ташкил қилади. У ер атрофи орбитасига 25 тоннагача бўлган юкни олиб чиқишга қодир. "Чанчжэн-5" лойиҳаси 2006 йилда ХХР Давлат кенгаши томонидан тасдиқланган. Унга ёқилғи сифатида суюқ кислород ва суюқ водород қўлланилади.