Хитойда "Чанчжэн-5" оғир тоифали ракета ташувчисига старт берилди

Жаҳон 02 Июль 2017 3032
Фото: AFP 2017 / Fred Dufour

Хитойнинг оғир тоифали "Чанчжэн-5" ракета ташувчиси "Шицзянь-18" йўлдоши билан биргаликда якшанба куни Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан старт олди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

Ракета старти якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:23 да бўлиб ўтди. Бу "Чанчжэн-5" серияли ракета ташувчиларининг иккинчи ва "Буюк парвоз" ракета ташувчиларининг умумий 250-стартидир. 

"Шицзянь-18" йўлдошли "Буюк парвоз-5" ракетаси 6 май куни Вэньчан космодромига етказилган. 

"Чанчжэн-5" — Хитойнинг энг қудартли янги авлод ракета ташувчиси. Унинг баландлиги 56,97 метр, асосий босқичининг диаметри эса 5 метрни ташкил қилади. У ер атрофи орбитасига 25 тоннагача бўлган юкни олиб чиқишга қодир. "Чанчжэн-5" лойиҳаси 2006 йилда ХХР Давлат кенгаши томонидан тасдиқланган. Унга ёқилғи сифатида суюқ кислород ва суюқ водород қўлланилади. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар