SkEye — ажратиш қобилияти 1 миллиард пиксел бўлган камера

Технология 02 Июль 2017 7169

Франция пойтахти Парижда 19–25 июнь кунлари бўлиб ўтган Ле-Бурже авиасалонида Исроилнинг Elbit Systems компанияси илк бора SkEye Wide-Area Persistent Surveillance камерасини жаҳон афкор оммасига намойиш этди.

Янги қурилманинг уникаллиги — самодан туриб видоеокузатув олиб бориш борасида ажратиш қобилияти миллиард пиксел бўлган энг замонавий камера эканлигида эмас, у шунингдек ўз «нигоҳи» билан 80 квадрат километр майдонни қамраб ололади ва у маълумотларни реал вақт режимида узатади. 

SkEye камераси айни пайтда учувчисиз бошқариладиган учоқларнинг аксарияти жиҳозланган Visual Intelligence (VISINT) тизимининг модификация қилинган тизими боис ана шундай кенг майдондан маълумот ёзиб олишга қодир. Бундан ташқари, камера белгилаб берилган маълум бир участкани кузатув остига олиши ҳам мумкин. Учувчисиз бошқариладиган аппаратнинг электрон-оптик қурилмаларидан олинган маълумот дастлабки қайта ишлаш тизимига узатилади ва локал хотирада сақланади 

Бир қатор дастурий ўзгаришлардан сўнг маълумотлар оқими Бошқарув марказига узатилади, у ерда сурат ишланиши билан биргаликда, булутли сақлаш масканига унинг захира нусхалари ёзиб қўйилади. Булутли сақлаш маскани тизими конфигурацияси бир вақтнинг ўзида унга 10 операторнинг мурожаат қилишига имкон беради. Бундан ташқари, SkEye муҳим объектлар ёки ҳодисалар (айтайлик, ёнғин, машина олиб қочиб қидирилаётган жиноятчи) камера объективи назарига тушганда сигнал бериш функциясига ҳам эга. Конструкторларнинг айтишича, SkEye камераси ҳам учувчи бошқарадиган самолётларда, ҳам учувчисиз бошқариладиган учоқларда ўрнатилиши мумкин. Бу ҳолда самолётнинг тури мутлақо рол ўйнамади. Чунки камера универсал ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар