Қайта тикланувчи энергия манбалари ассоциацияси (BEE) маълумотларига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида Германия қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 35 фоизга кўтарди. Ўтган йили бу кўрсаткич 33 фоизни ташкил қилганди. Reuters шу ҳақида хабар берди

Германия 2022 йилга бориб ўзининг атом электр станцияларидан босқичма-босқич воз кечмоқчи. Сўнгги 20 йил давомида мамлакатдаги қайта тикланувчи энергия манбалари барқарор ривожланиб бормоқда. Бу қисман жорий йилда тўлдирилган Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисидаги қонун (EEG) самарасидир. 

2017 йилнинг муайян қуёшли ва шамолли кунларида Германияда қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган электр энергияси улуши 85 фоизгача етди. 

BEE хабарига кўра, 2 июль, якшанба куни шамол, гидроэнергетика ва қуёшли энергиянинг умумий улуши биринчи ярим йилликдаги рекорд кўрсаткич - 35 фоизга етди. 

Ҳукумат юз йилликнинг ўртасига бориб, декарбониз иқтисодиётга ўтишга ваъда берган ва 2050 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларини 80 фоизга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

У 2020 йилда иссиқхона газлари чиқиндиларини 40 фоизга, 2050 йилга бориб эса 95 фоизга қисқартиришга йўналтирилган.