Одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жамият 04 Июль 2017 15329

Фарғона ва Бухоро вилоятлари ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида одам савдоси жинояти билан шуғулланувчи гуруҳ қўлга олинди.

Жиззах вилоятида яшовчи  Дилшода Р.  таниши, Фарғона шаҳрида яшовчи Р. Зумрад билан Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган  Н. Муборак ҳамда Тошлоқ туманида яшовчи 1999 йилда туғилган  А. Ферузаларни Россия Федерациясига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишни режалаштиришади. 

Уларни Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов ва суд органларидан қочиб юрган М. Нилуфар кутиб олмоқчи бўлган.

Р. Дилшода  Р. Зумрадга жиноий ҳаракатларини амалга оширишлари учун  Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи А. Қаюм ва О. Толиб ёрдам бермоқчи бўлишган.

Суриштирув ишлар давомида А. Қаюм ва О. Толиб лар  М. Нилуфарнинг телефон орқали қилган илтимосига кўра Р. Дилшода, Р. Зумрад, Н. Муборак ҳамда А. Ферузаларни Россия Федерациясига олиб бораётганликлари маълум бўлган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИБ  томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар