«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда ВВС манбалари хабар бермоқда.

Хабарга кўра, «МЮ» якунланган мавсум тўпурарларидан бирини 86 миллион евро эвазига трансфер қилади.

Лукаку келаётгани туфайли «Реал»дан Альваро Моратани олиб келишга ҳожат қолмайди, инглизлар клуби испан гранди билан ушбу трансфер бўйича келиша олмаяпти.

Манчестерликлар мураббийи 15 июлда бошланадиган мавсумолди йиғинларга қадар жамоага ҳужумчи қўшиб олишни истамоқда.

Лукакунинг агенти Мино Райола ҳисобланади. Райола ўтган ёзда ушбу агентнинг уч нафар мижози – Поль Погба, Златан Ибраҳимович ва Генрих Мхитарянни трансфер қилганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тарқалган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Альваро Мората ўрнига  айнан Лукакуни сотиб олишга ҳаракат қилаётгани айтилганди.

Баъзи манбаларга кўра, Лукаку учун «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» 115 миллион евро (100 миллион фунт) беришга тайёр бўлиб туришибди.