«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, клублар янгилик футболчининг трансфери учун 45 миллион фунт ва қўшимча бонус эвазига 5 миллион фунт маблағга келишишган.

Уокер «Сити»нинг ёзги трансферлар вақтидаги энг асосий мақсади эди. Аммо аввалига клуб футболчини 40 миллион фунтдан қимматига сотиб олишни истамаган, Дани Алвес трансфери муваффақиятсизликка учрагач, улар яна Уокер вариантига тўхталишганди.

Кайл Уолкер «Тоттенҳэм»нинг мавсумолди йиғинида қатнашмаяпти ва келишув якунланишини кутмоқда. Агар бу трансфер расмийлаштирилса, «Манчестер Сити» «ПСЖ»нинг 2014 йилги рекордини такрорлайди, ўшанда парижликлар жамоаси 50 млн фунт эвазига «Челси»дан Давид Луисни сотиб олган ва бразилиялик футболчи дунёдаги энг қимматбаҳо ҳимоячига айланганди.

2016/17 йилги мавсумда Уолкер АПЛда 33 ўйинда майдонга тушди ва 5 голга узатма берди.