Стэнфордда эронлик математик олима Марям Мирзахоний 41 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Tehran Times хабар бермоқда.

Мирзахоний 2013 йилда аниқланган кўкрак саратони асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Сўнгги бир ойни у шифохонада ўтказди.

Марям Мирзахоний – эронлик ва америкалик математик олима бўлиб, Лобачевский геометрияси, Тейхмюллер назарияси, эргодик назария, симплектик геометрияга ихтисослашган эди.

У 2014 йилда Филдс мукофотини қўлга киритиб, илк аёл-лауреат ва эронлик биринчи лауреатга айланди.