Танишинг: Янги Honda Accord (фото+видео)

Технология 15 Июль 2017 12135

Япониянинг машҳур автомобилсозлик корхоналаридан бири Honda компанияси 10-авлод Accord моделини намойиш этди. Модель атмосфералидан турбомоторлига айланиб, 1,5 литрли двигатель  ва 10 босқичли автоматик узатмалар қутисига эга бўлган.

Компания вакилининг сўзларига кўра, Accord «нолдан» бошлаб ишлаб чиқилган: у қаттиқ, аммо енгил кузовга эга бўлган. Янги шасси, янги двигателлар қатори, салон ичида шовқинни пасайтирувчи фаол тизимли яхшиланган шовқин изоляциясига эга бўлган. 

Автомобиль қисқароқ, пастроқ ва кенгроқ бўлган. Бундан ташқари, кенгайтирилган ғалдираклар базасига эга бўлган. Унинг вазни 50-80 кггача енгиллашган. 

Автомобиль салони ҳам кенгайган. Юкхонаси 28-90 литрга кенгайиб, тўпламидан келиб чиққан ҳолда 472 литргачани ташкил этиши мумкин.

Шундай қилиб, «ўнинчи» Accord модели 4 цилиндрли турбодвигателлар билан ишлаб чиқарилади. Унинг бошланғич тўпламига 192 от кучли мотор жойланади. Уни олти диапазонли МУҚ билан бирга Sport тўпламида буюртма бериш мумкин.

Аввалги 6 цилиндрли, 3.5 литрли двигатель ўрнини 2 литрли, 252 от кучига эга бўлган мотор эгаллаган. У 10 босқичли АУҚ ҳамкорлигида машинани ҳаракатга келтиради. Унинг Sport тўпламига МУҚ ўрнатилади. 

Модель гибрид намунасини сақлаб қолади. Компания у ҳақдаги маълумотларнии кейинроқ тақдим этишни режалаштирган.

Модель жиҳозларига проекция дисплейи, 7 ва 8 дюймли ускуналар панели ҳамда мультимедиа дисплейлари киради. 450 ваттлик аудиотизим, смартфонни симсиз қувватлаш қурилмаси ва унинг NFC бўйича уланиши, 4G LTE тармоқлари орқали интернетга уланадиган Wi-Fi нуқтаси, автомобилни масофадан бошқариш имкониятини берувчи тизимлар ҳам шулар жумласидан. 

Автомобиль яна мослашувчан амортизаторлар ва машина ишлашининг икки хил – Normal, Sport ва Econ созламалари билан мижозга етказилади. Улар тезлик педалининг босилиши, рул бошқаруви созламаси, амортизаторлар қаттиқлиги ва узатмалар қутисини бошқаради. 

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар