Пара-атлетика. Дониёр Солиев жахон чемпионатида рекорд ўрнатиб, навбатдаги олтин медаль соҳиби бўлди

Спорт 17 Июль 2017 6569

Лондонда бўлиб ўтаётган паралимпиячилар жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг узунликка сакраш бўйича иштирок этган Дониёр Солиев 7.18 м. натижаси билан биринчи бўлиб, навбатдаги олтин медални қўлга киритди. У ўз кўрсаткичи билан Осиё рекордини ҳам янгилаган (Бундан аввалги Осиё рекорди 2015 йили Қатарнинг Доҳа шахрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида хитойлик Чен Мингю томонидан ўрнатилганди - 7.07м. натижа).

2-ўринни швециялик спортчи Жонсон Тобиас 6.99 м. натижа билан эгаллаган, 3-ўрин 6.77м натижа қайд этган беларуслик Бурдуков Сергейга насиб этди.

Узунликка сакраш мусобақасида жаҳоннинг кучли спортчилари иштирок этди, улардан паралимпия чемпиони ва рекордчиси Лангенҳовен Ҳилтон ҳам иштирок этди.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионат 10 кун давом этади ва 1050 нафар спортчи 213та медалли ўринлар учун куч синашмоқда. Шулар орасида ўзбекистонлик спортчи Ҳусниддин Норбеков 15 июль куни 54.73 натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Абдурашидов Мансур 16 июль куни 100м.га югуриш бўйича финал босқичига чиқа олмади. Ўзбекистон вакиллари ядро улоқтириш, найза отиш ва югуриш мусобақаларида иштирок этишади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар