Илон Маск Нью-Йоркдан Вашингтонга туннел очишга рухсат олди

Технология 22 Июль 2017 6312

Илон Маскнинг янги лойиҳаси – The Boring Company Нью Йоркдан Вашингтонгача туннел очиш бўйича ишларни бошлаши мумкин. Бу ҳақда тадбиркорнинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди. Ҳукумат компанияга бу каби ишларни олиб боришга рухсат берди.

Ерости туннелини Маскнинг яна бир лойиҳаси – Hyperloop товушдан тез ҳаракатланувчи поездларнинг ерости тармоғини барпо этишда фойдаланилади. Тахминларга кўра, туннел Нью-Йорк-Филадельфия-Балтимор-Вашингтон йўналишида қурилади. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, икки шаҳар ўртасидаги масофани 29 дақиқада ортда қолдиришлари мумкин. 

Маскнинг аниқлик киритишича, поездлар бекатлари шаҳарларнинг марказларида бўлади, йўловчилар бекатга «ўнлаб, балки ундан ҳам кўп бўлган» лифтла воситасида тушишади. 

Аввалроқ тадбиркор Лос-Анжелесда шу каби туннелнинг синов лойиҳаси амалга оширилиши бошланганини маълум қилганди. 

Шу вақтгача Hyperloop лойиҳаси доирасида вакуумли поезднинг тиркамаси 500 метрлик туннелда синовдан ўтказилди. У магнит кучи воситасида ҳаракатланиб, 5,3 сонияда соатига 112 км соат тезликка эриша олди. Hyperloop тўлиқ ишга тушганда йўловчи капсулалари соатига 1200 км тезликда ҳаракатлана олади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар