“Уйда ёлғиз” комедиясида роль ижро этган актёр вафот этди

Жамият 22 Июль 2017 22645

Америкалик актёр кичик Жон Мэттью Хёрд 72 ёшида вафот этди. 

Бу ҳақда TMZ марҳумнинг оиласига яқин бўлган манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, актёр меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилган. Ўлимга нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

Кичик Хёрд “Уйда ёлғиз” (1990) ва “Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда адашиб қолган” комедияларидаги оила бошлиғи роли орқали машҳур эди.

Шунингдек, у “Уйғониш” (1992), “Ўт чизиғида” (1993), “Пеликанлар ҳақидаги иш” фильмиларида роль ижро этган.

Кўпроқ янгиликлар