2017 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Чжан Венчуан билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари ҳамда турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали эътибор марказида бўлди.