АҚШ Тинч океани ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Терренс О'Шонессининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳамда иттифоқчилар Шимолий Кореяга “тез ва жуда катта куч” қўллашга тайёр. Бу зарурат туғилса рўй беради, деб хабар қилмоқда Foх News.

Генералнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея минтақадаги барқарорликка энг асосий таҳдид саналади.

Аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли КХДР билан мулоқот қилиш вақти тугаганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бирор натижага эришилмас экан, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея бўйича навбатдаги мажлисини чақириш маъносиздир.