2017 йил 27 июль куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Дилдора Баратова (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзининг уйида 35.000 сўм пул эвазига Хусан Талатов билан Турсуной Қодировага (исм-фамилиялари ўзгартирилган) жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган. 

2017 йилнинг 28 июль куни Дилдора Баратовага нисбатан Мирзаобод тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.