Франциянинг «ПСЖ» клуби бразилиялик ҳужумчи Неймар трансферини эълон қилди. Бу ҳақда парижликлар расмий сайтида хабар берилган.

Манбага кўра, футболчи француз клуби билан беш йиллик шартномага қўл қўйган. Унга кўра, футболчи 2022 йилнинг ёзига қадар «ПСЖ» футболчиси сифатида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» Неймар вакиллари клубга шартномани бир томонлама бекор қилиш учун етарли бўлган 222 миллион еврони тўлаб бергани ҳақида расмий баёнот билан чиққанди. Шундан сўнг футболчи эркин агент мақомида парижликлар билан шартнома имзолаган.