Гепатология марказлари 2018 йилда иш бошлайди

Ўзбекистон 07 Август 2017 3607

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2017 йилдаги 537-сон қарори билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

У ўз ичига тўртта асосий йўналиш бўйича чора-тадбирларни олади:

•  юқумли касалликларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш масалалари бўйича норматив базани такомиллаштириш;
•  сурункали вирусли гепатитлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш;
•  Республикада юқумли касалликлар муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш;
•  соғлиқни сақлаш тизимининг юқумли касалликлар муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Комплекс чора-тадбирларни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 118,8 млрд сўм ва 6,39 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Бундан ташқари, келаси йили мамлакатда гепатология марказлари очилади. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология  ИТИ, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ ҳамда ҳудудий юқумли касалликлар касалхоналари тузилмаларида ташкил этилади.

Гепатология марказларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

•  диспансер кўригидан ва профилактик тиббий кўрикдан ўтказишда аҳолини оммавий текширишни ташкил этиш мақсадида юқумли касалликлар ва вирусли гепатитларнинг лаборатория диагностикаси самарадорлиги оширилишини таъминлайди;
•  эпидемиология, вирусология, микробиологияси, юқумли касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш масалалари бўйича фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек тадқиқот натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этишда қатнашади;
•  юқумли касалликлар, шу жумладан вирусли гепатитлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар