Ўзбекистон аҳолиси 32,3 млн нафардан ошди

Ўзбекистон 07 Август 2017 6645

Ўзбекистон аҳолиси 1 июль ҳолатига кўра 32,345 миллион кишини ташкил этиб, 2016 йил охирига нисбатан 224,5 минг нафар ёки 0,7 фоизга ошди. Шаҳар аҳолиси 16,353 миллион киши (умумий аҳолининг 50,6 фоизи), қишлоқ аҳолиси эса 15,9 миллион нафарни (49,4 фоиз) ташкил этди. Ушбу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.

2017 йилнинг дастлабки олти ойида 311,9 минг бола дунёга келди. бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6000 га кам демакдир.

Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм, Жиззах, Наманган, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистонда туғилишлар сони камайгани қайд этилди.

Январь-июнь ойларида ўлим сони 78,8 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4900 тага кўпайган. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ўлим кўрсаткичлари ошган. Тошкентда эса аксинча, ўлимлар сони камайган. Бу борада энг паст кўрсаткич Қашқадарё, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.

Умумий ўлим ҳолатларининг 62,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари, 8,8 фоизи янги пайдо бўлган, 5,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари хасталиклари, 5,4 фоизи бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 5,1 фоизи нафас олиш аъзолари касалликлари, 1,7 фоизи инфекцион ва паразитар ҳамда 11,4 фоизи бошқа хасталиклар билан боғлиқ. Ярим йил давомида 1 ёшгача бўлган 3900 гўдак ўлими қайд этилган. Бу борада Тошкент, Хоразм, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистонда энг кичик кўрсаткич қайд этилган.

Январь-июнь ойларида ФҲДЁ томонидан 96,3 минг никоҳ ва 15,6 минг ажрим рўйхатга олинган, 1000 нафар аҳоли ҳисобига 6 та никоҳ (2016 йилнинг январь-июнь ойларида — 5,9 та никоҳ) ва 1 та ажрим тўғри келади (2016 йилнинг январь-июнь ойларида — 0,9 та ажрим).

Ярим йил мобайнида Ўзбекистонга кириб келганлар сони 82,5 минг, чиқиб кетганлар сони 91 минг нафарни ташкил этди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар