Қибрай тумани ИИБга жорий йилнинг 23 июль куни Қибрай шаҳар фуқаролар йиғинида яшовчи 1972 йилда туғилган Аҳрор Жонпўлатов ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 22 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, сим сеткани кесиш йўли билан кириб, унга тегишли молхонасидан умумий нархи тахминан 13.000.000 сўм бўлган 2 бош қора молларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи 1992 йилда туғилган Нурали Позилов, 1993 йилда туғилган Ботир Абдусатторов ва 1992 йилда туғилган Шербек Бурхоновлар содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Нурали Позилов, Ботир Абдусатторов ва Шербек Бурхоновларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.