Туркия Россияга қарши санкцияларига эътироз билдирди

Жаҳон 11 Август 2017 11300

Туркия Евроиттифоқнинг Қрим туфайли Россияга нисбатан жорий қилган санкцияларига қарши чиқмоқда. Чекловлар турк иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.  Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човушўғли шундай баёнот билан чиқди, деб ёзади Hurriet Daily News.

Туркия ташқи ишлар вазири Россия ва ЕИни муаммоларни мулоқот ва сиёсий келишув йўли орқали ҳал қилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Туркия "сиёсий келишув ва мулоқот" тарафдори бўлгани боис Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган. 

Нашр маълумотларига кўра, чекловлар Россиянинг Туркияга газ етказиб беришига йўналтирилган "Турк оқими" лойиҳасига таъсир ўтказади. Америка томон россиялик ҳарбийлар ёки разведка агентликлари, шунингдек газ қувури қурилишида иштирок этувчи компаниялар билан ишловчи субъектларга санкциялар киритган. 

Човушўғли АҚШнинг Россияга нисбатан санкцияларига қарши фикр билдирмаган. Бироқ у Россия ва АҚШ "ўзаро санкицяларни оширишга уринаётганликлари"ни таъкидлаган. Вазирнинг сўзларига кўра, ЕИ АҚШнинг Россияга қарши санкциялари иттифоқдош мамлакатларга таъсир кўрсатаётгани боис Штатларга қарши "чораларни кўриб чиқмоқда". 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31508 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68774 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9358 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131057 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 60 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 2132 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 274 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1570 Жамият
Кўпроқ янгиликлар