АҚШ президенти Доналд Трамп бугун, 15 август куни мамлакат инфратузилма лойиҳаларига рухсат бериш ҳамда атроф-муҳит шароитига таъсир ўтказувчи субъектларнинг ҳисобдорлигини ошириш бўйича янги буйруққа имзо чекади.

Президент лойиҳа муҳокамаси ўтказилиши белгиланган Нью-Йорк шаҳридаги Trump Towe​r​ биносига ташриф буюриб, шу ерда нутқ сўзлаши кутилмоқда. Кўчмас мулк савдоси ва тармоқлари ортидан миллионлаб пул топган Доналд Трамп сайловолди кампанияси пайтидаёқ ички инфратузилмани яхшилаш унинг бош мақсади эканини таъкидлаган эди.

Эндиликда мамлакат раҳбари шаҳарлардаги ҳаво шароитини яхшилаш ишлаб чиқилган, умумий қиймати 1 триллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг 1/5 қисмини давлат ҳиссадорлиги ҳисобига амалга оширмоқчи. Июнь ойида нутқ сўзлаган Трамп шундай деган эди: "Шаҳар шароитида яшаш учун барча имкониятларни ишга солиб, инфратузилмани яхшиламоқчи бўлсак ҳам, бино қурилиши, қайта таъмирлаш ва рухсатномалар олиш учун кўп вақт талаб этилади".