Доғистоннинг Хасавюрт туманида номаълум қурилма портлади. Фавқулодда хизматларнинг ТАССга маълум қилишича, портлаш рўй берган жойда икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган. 

Аниқлик киритилишича, портлаш Новогагатли аҳоли пунктидан бир километр нарида рўй берган.

"Ҳозирда воқеа содир бўлган жойда ҳуқуқ-тартибот органлари иш олиб боришмоқда. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда", - дея маълум қилишди фавқулодда хизматлар ходимлари.