Африканинг энг бой одам саналган Алико Данготе «Арсенал» хўжайини Стэн Кронкедан жамоани сотиб олиш истаги борлигини айтди. Бу ҳақда Bloomberg портали хабар тарқатди.

«Биринчи қиладиган ишим жамоада мураббийни алмаштириш бўлади. У жуда яхши ишларни амалга ошира олган, аммо яна кимдир жамоага бахтли онларни улашишга ҳаракат қилиши лозим.

Ишончим комил, агар улар [Кронке ва Алишер Усмонов] ўзларига қулай бўлган таклифни олса, клубдан кетишга тайёр бўлишади. Кимдир уларни жамоани сотиш ҳақида қаттиқ ўйга толдира оладиган таклиф билан чиқади. Ўйлашимча, нефтни қайта ишлаш заводлари бўйича ишимизни якунлагач, биз бу ишни амалга оширамиз.

«Арсенал» – барчаси бир маромда ишлайдиган буюк жамоа. Мен барчаси янада яхши ишлаши учун ҳаракат қилмоқчиман ва шу сабабдан ўша ерда бўлишни режалаштиряпман.

Ҳозирча кутаман. Нимадир ўзгарса ҳам жамоани сотиб олишга ҳаракат қиламан», – деган Данготе.

Маълумот учун, Данготе Нигерия пойтахти Лагосда нефт қазиб олиш ва уни қайта ишлаш саноати етакчиси саналади. Forbes журнали 60 ёшли нигериялик тадбиркорнинг бойлигини 13 миллиард доллар қийматида баҳолаган.