21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Илёс Умаханов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилнинг куз фаслида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳамкорлик бўйича комиссиясининг ва Россия Федерал Йиғилиши Федерация Кенгашининг биринчи мажлисини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ҳамда ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон-Россия бизнес-форумини ва “Минтақалар форумини” ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

И.Умаханов Россия томони йирик минтақаларнинг ва Ўзбекистон учун устувор бўлган тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компанияларнинг раҳбарларини мазкур форумлар ишида қатнашишга жалб қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишига ишонч билдирди.