Жорий йилнинг 16 август куни Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига хизмат автомобиллари ва туманларда хизмат қилаётган давлат инспекторларига мопед уловлари топширилди

Ушбу тадбирда Мажбурий ижро бюросининг директори Б.Қудратходжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ш.Облоқулов ҳамда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Б.Қудратходжаев Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига бюронинг логотипи туширилган Нексия русумли хизмат автомобилларининг ва давлат инспекторларига мопед уловларининг калитларини тантанали равишда топширди.

Фото: prokuratura.uz
Фото: prokuratura.uz

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Ушбу тузилма электр энергияси ҳамда табиий газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш, шунингдек, суд ҳамда бошқа органлар ҳужжатлари ижросини амалга оширишда таъсирчан механизм бўлиб хизмат қилади.

Манба: «Ҳуқуқ» газетасининг 34-сони, 24.08.2017 йил