Швейцария Альпларида кўчки юз бериши сабабли 6 ва 8 кишидан иборат иккита гуруҳ йўқолиб қолди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Полиция маълумотларига кўра, йўқолганлар орасида Германия, Австрия ва Швейцария фуқаролари бор. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, айни вақтда қутқарув хизматлари қидирув операциясини олиб бормоқдалар.  

Маълум қилинишича, 24 август эрталаб Италия чегараси яқинидаги Бондо қишлоғи қор, тоғдан тушган тош ва лой билан қопланган. Кўчки туфайли 100 га яқин одам эвакуация қилинган, баъзиларга вертолётлар ёрдам кўрсатган.   

Полициянинг айтишича, 12 та хўжалик биноси, жумладан омбор ва отхоналар сел оқимлари билан вайрон қилинган.